Сречко Катанец: "Фақатгина майдон масаласида муаммолар бўлди"
Эртага Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги КХДР - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур ўйин олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда Сречко Катанец ва Жалолиддин Машарипов қатнашди.
"Биринчи ўйиндан сўнг бизда тайёргарлик учун етарлича вақт бўлди. 4 кун ичидабарча футболчилар машғулот олиб борди. Фақатгина майдон масаласида муаммолар бўлди. Тайёргарлик вақтида майдон ҳолати яхши эмас эди. Эртага бизни жуда муҳим ўйин кутиб турибди ва ижобий натижа ҳал қилиш учун қўлдан келган барча ишни қиламиз.
Саралашнинг барча ўйинларини йўқотишларисиз ўтказиш қийин. Шу сабабдан эртага майдонга тушадиган ўйинчилар ўзини қўрсата олади деб ўйлайман. Улар имкониятдан максимал фойдалаан олади", - деди термамиз устози.
"Ассалому алайкум барчага. Биринчи ўйинни ўтказиб олдик. Эртанги ўйинги тайёрмиз. Мураббий айтиб ўтганидек, машғулотлар пайтида майдон билан боғлиқ муаммолар бўлди. Лекин ҳозир унақа нарсаларга қарайдиган пайт эмас деб ўйлайман. Эртага қўлимиздан келганича ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бу ерга 3 очкони қўлга киритиш учун келдик.
Биз кучли терма жамоамиз. Бунақа ўйинларда кучли терма жамоалар иккита кетма-кет ўйинда мағлуб бўлмайди. Эртанги беллашувда буни исботлаймиз ва мухлисларни хурсанд қиламиз", - деди Машарипов.
Фикрлар