23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ярим финалидан ўрин олган Индонезия - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

68-дақиқада Ҳусайн Норчаев ҳисобни очган бўлса, 86-дақиқада рақиб футболчиси Пратама Архан ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Шунингдек, 84-дақиқада Ризки Рамадани Жасур Жалолиддиновга нисбатан ишлатилган фол учун қизил карточкага лойиқ кўрилди. 

Шу тариқа, Темур Кападзе шогирдлари Осиё кубоги финали ва Парижга йўлланмани қўлга киритди. 

Осиё кубоги финалига йўл олган йигитларимиз эндиликда 3 май куни Япония - Ироқ беллашуви ғолибига қарши финал баҳсида майдонга чиқади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
In'omjon Ganiyev
29/04/2024 21:42
Final 3-may kuni