"Сити" - "Челси": Тахминий таркиблар билан танишинг
Эртага АПЛ доирасида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Челси"ни қабул қилади. Ушбу беллашув катта афишаси билан биргаликда АПЛда кучли тўртликка кириш учун кураш бўлаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Мазкур ўйин учун турли нашрлар тахминий таркибларни эълон қилмоқда. Бизнинг эътиборимизни "The Sporting News" нашрининг тахминий таркиби ва келтирган аргументи қизиқтирди.
ЕЧЛ доирасида бўлиб ўтган Париж клубига қарши беллашувда Аке майдонга тушмади ва ҳатто Парижга ҳам бормаган. Шунингдек, Диаш ўйиннинг биринчи таймидан сўнг мураббийга ўйинни давом эттира олмаслигини айтган.
"Ҳимоядаги муаммолар янги келганлар учун имконият яратади. Ҳусановнинг Лига 1'да тўплаган тажрибаси уни майдонга тушиш эҳтимоли борлигини англатади", - дейилади "The Sporting News" нашри ёзган мақолада.
"Манчестер Сити"нинг тахминий таркиби: Эдерсон, Ҳусанов, Аканжи, Гвардиол, Люьис, Гюндоган, Де Брюйне, Грилиш, Фоден, Холанд, Мармуш.
"Челси"нинг тахминий таркиби: Санчес, Жеймс, Адарабиойо, Колуилл, Кукурелья, Кайседо, Фернандес, Мадуэке, Палмер, Санчо, Жексон.
Фикрлар