"Пахтакор" ғалабага яқин эди, лекин...

  • 28 январь, 22:48
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Анталияда йиғин ўтказаётган “Пахтакор” клуби бугун Белекдаги “Титаник” стадионида Шимолий Македониянинг “Силекс” жамоасига қарши майдонга тушди.

Ушбу жамоада илгари “Бунёдкор”да тўп сурган македониялик ҳужумчи Стивица Ристич ҳозирда “Силекс”да спорт директори лавозимида ишламоқда.

Ўйин жанговар тарзда кечди, бироқ унда ҳисоб очилмади. “Пахтакор” эса ғалабага яқинроқ эди. Аммо рақиб дарвозасига йўл топа олмади.

“Пахтакор”: Ж. Секейра, У. Адҳамзода, М. Ҳамралиев, А. Абдуллаев, М. Абдумажидов, Ж. Лука, С. Собирхўжаев, Фламарион, Д. Ҳамдамов, И. Сергеев, Р. Башар.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Ш.Азмиддинов, У.Ҳошимов, А.Бўриев, Риаскос, Д.Холматов, О.Жўрақўзиев, И.Иброҳимов, Д.Ортиқбоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!