Асосий мазмунга ўтиш

Жаҳон чемпионати: Ўзбек қизи финал учун жанг қиладиган бўлди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Бронза медаль нақд

Будва (Черногория) шаҳрида бўлиб ўтаётган 19 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати чорак финалида россиялик боксчи Алина Тишкова ва Ўзбекистон вакили Мухтасар Алиева рингга кўтарилди.

48 килограммгача бўлган вазн тоифасида жаҳон биринчилиги ярим финали йўлланмаси учун кечган жанг ўзбекистонлик спортчи фойдасига ҳал бўлди. Уч раунд якунига кўра ҳакамлар бир овоздан ғалабани Алиевага берди. 

Шу тариқа, у камида бронза медални таъминлаб бўлди, Алина Тишкова эса мусобақани совринсиз тарк этди.

19 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати (U-19) 2026 йил 16–27 октябрь кунлари Будва шаҳрида халқаро World Boxing ташкилоти ҳомийлиги остида ўтказилмоқда. Мусобақада дунёнинг 69 мамлакатидаги 474 нафар ёш боксчи иштирок этмоқда. Улар 20 та вазн тоифасида (ўғил болалар ва қизлар учун 10 тадан) медаллар учун кураш олиб бормоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ