IBF рейтинги янгиланди. Баҳодир Жалолов...

  • 11 апрель, 15:49
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Халқаро бокс федерацияси (IBF) Остонадаги жангдан сўнг ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов(15-0, 14 КО)ни оғир вазн тоифаси рейтингига киритди. 

Янгиланган IBF рейтингида Жалолов 13-ўринни эгаллаб турибди. Унинг 2020 йилги Олимпиада финалидаги рақиби америкалик Ричард Торрес (13-0, 11 КО) 12-ўринда. Оғир вазн тоифасидаги биринчи ўрин бўш, иккинчи ўринда британиялик Дерек Чисора ​​(36-13, 23 КО), учинчи ўринда нигериялик боксчи Эфе Аджагба (20-1, 14 КО) жойлашган. Супероғир вазн тоифасида IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони унвони эса Буюк Британиянинг яна бир вакили Даниель Дюбуа(22-2, 21 КО)га тегишли ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, “Катта ўзбек” 5 апрель куни Жанибек Алимхонули ва Анауел Нгамиссенге ўртасидаги бокс кечаси доирасида чиқиш қилиб, украиналик Игор Шевадзуцкийни (12-3, 10 КО) қийинчиликсиз мағлуб этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!