
Ҳусановга топ-лигадан катта харидор чиқди!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити” клубидаги келажаги бироз мавҳум бўлиб турибди.
Европанинг айрим нуфузли манбалари “шаҳарликлар” 21 ёшли легионер Европа футболи шиддатига кўникиши, тажрибасини ошириши ва мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши учун уни ижарага беришга тайёр экани ҳақида ёза бошлади.
Дарҳақиқат, “Манчестер Сити”нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси, деб эътироф этилган Абдуқодир кейинги учрашувларда майдонга туширилмаяпти ва захира ўйинчисига айланиб қолди.
Хосеп Гвардиола ҳам ижара муддати Ҳусановнинг фойдасига ишлаши ва келажакда у жамоанинг ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга ёрдам бера олишини таъкидлагани айтилмоқда.
Секин-аста Абдуқодир Ҳусановнинг хизматларига эҳтиёж сезаётган жамоаларнинг номи ойдинлашиб боряпти. Ана шундай клублар ҳақида Италиянинг lalazio.com сайти маълумот тарқатди.
Sports.uz портали ушбу мақолани ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.
- А Сериянинг етакчи клублари трансфер бозоридаги ҳаракатларни ҳеч қачон тўхтатмайди. Улар тез орада бошланадиган навбатдаги трансфер ойнасига ҳозирдан тайёргарлик кўрмоқда. Айрим жамоалар мавсумнинг қизғин палласи давом этаётганига қарамай, ўз таркиби учун янги номларни белгилаб олди. Бу ижрочилар орқали улар жорий чемпионат давомида кўзга ташланган ва юзага келган муаммо, камчиликларни бартараф этишни режалаштираётгани сир эмас.
А Серия бадавлат чемпионат эмас. Италия клублари жаҳон миқёсидаги гранд клублар таркибига сиғмай қолган истеъдодларни олишга алоҳида аҳамият қаратади. Ана шундан футболчилардан бири “Манчестер Сити”нинг иқтидорли марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановдир.
“Манчестер Сити” салоҳияти юқори ёшлар билан ишлаш бўйича дунёнинг етакчи клублари қаторига киради. Бу клуб январда “Ланс”дан Ҳусановни 40 миллион еврога трансфер қилиб, жуда фойдали савдони муваффақиятли тарзда уддалади.
Трансфер бозорининг сўнгги янгиликларига кўра, Абдуқодир Ҳусанов кейинги мавсумда А Сериянинг ноёб истеъдодли ўйинчиларидан бирига айланиши мумкин.
“Ювентус” Европанинг гранд клубларидаги трансфер ҳолатларини синчковлик билан кузатиб бормоқда. Туринликлар техник ва тактик жиҳатдан жамоани кучайтира оладиган ўйинчиларни мақбул нархларда қўлга киритишни мўлжаллаяпти.
Айрим манбалар, ҳусусан fichajes.net порталининг маълум қилишича, “Манчестер Сити” қишки трансферлар вақтида олинган Абдуқодир Ҳусанов билан хайрлашиш вариантини ўрганиб чиқмоқда.
Ўз навбатда, янги ҳимоячиларга эҳтиёж сезаётган “Ювентус” Абдуқодир Ҳусановни қўлга киритиш вариантидан унумли фойдаланиб қолмоқчи. Турин суперклуби келажаги порлоқ, деб баҳоланаётган ўзбек ҳиммоячиси учун сармоя киритишга тайёр.
“Ювентус” ўз мақсадини ўйинчиларни рокировка қилиш йўли билан ҳам амалга ошириши мумкин. “Манчестер Сити” анчадан бери туринликлар ҳимоячиси Андреа Камбьязони олишга ҳаракат қилмоқда.
Ёзда ҳар икки клуб Ҳусанов ва Камбьязо рокировкаси бўйича музокара ўтказиши кутиляпти. Агар томонлар келишувга эришса, “Ювентус” муайян миқдорда қўшимча пул ҳам ишлаб олади, - деб ёзмоқда lalazio.com сайти эксперти М.Салваторе.
Дарҳақиқат, Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”га келгунга қадар йигирмага яқин жамоа ўртасида талаш бўлганди. Шундай экан, унинг даражасидаги ҳимочи “Сити”дан кетган тақдирда ҳам ишсиз қолмаслиги аниқ. Демак, Ҳусанов атрофидаги вазиятни кузатишда давом этамиз...
Шомуродов урган голнинг қиймати баланд бўлиб чиқди!
Ўзбекистонлик “иблис”! Экспертлар Шомуродовга яна қандай таъриф беришяпти?
Шомуродовга фанатлар янги талаб қўйди!
Фикрлар