Ҳусановни ўйнатмаётган Гвардиола фантастик ғалаба ҳақида гапирди

  • 23 апрель, 07:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Англия Премьер-лигасининг 34-турида мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” ўз майдонидан тўғридан тўғри рақибларидан ҳисобланган “Астон Вилла”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ғалаба тўпини учрашув якунланиши арафасида Рубен Диаш киритди. Абдуқодир Ҳусанов яна захирада қолдирилди.

Қийин ғалабадан кейин Хосеп Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтди.                                                                                    

- Жуда бахтиёрман. Биз чемпионатнинг охирги тўртта учрашув остонасида турибмиз ва Чемпионлар лигаси учун курашяпмиз. Агар олдиндаги тўртала учрашувда зафар қучсак, мавсумнинг энг муҳим масаласини ҳал қилган бўламиз.

Бу галги рақибимиз “Астон Вилла”нинг жуда кучли жамоага эканини англаш учун жуда катта ақл бўлиши шарт эмас. Бу оддий жамоа эмас, биз ҳам аввалги даврлардагидек боримизни бериб ўйнадик, - деди Хосеп Гвардиола.

Бу ғалабадан кейин “шаҳарликлар” жамғарган очколари сонини 61 тага етказиб олди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!