
Тўрт паҳлавон Бишкек турнирни забт этишди!
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган "Баяман Эркинбоев" хотирасига бағишланган белбоғли кураш турнири яна бир бор кўтаринки суръатларда ташкил этилди.
Қувонарлиси Гран-При тарзида ўтказиладиган ушбу мусобақада
ўзбекистонлик белбоғли кураш усталари барчанинг диққат эътиборини ўзларига қарата олдилар.
Жумладан, жаҳон чемпионлари Илҳомжон Машрабов 80 кг, Ҳусниддин Рўзиев 90 кг, Жасурбек Исроилов 100 кг ва Азамжон Анваржонов +100 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритишди.
Шунингдек, Азамжон Анваржонов ва Жасурбек Исроиловлар мусобақа якунидаги ўзига хос чемпионлар лотореясида "Умра" сафарига йўлланмани ҳам қўлга киритишди.
Ушбу ажойиб иштирок билан спортчиларимиз ва уларнинг мураббийларини муборакбод этамиз!
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!
Фикрлар