Винисиус Жуниор гол уришда футбол афсонаси Роналдодан ўзиб кетди

  • 17 апрель, 08:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор “Реал Мадрид” тарихида энг кўп гол урган бразилиялик ўйинчига айланди. Бу борада у афсонавий ҳамюрти Роналдони ортда қолдирди.

ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси, деб эълон қилинган Винисиус, Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб ўйинида “Арсенал” дарвозасига тўп киритиб, жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.

Бироқ бу гол “Қироллик клуби”ни мағлубиятдан қутқара олмади.

“Канонирлар” ўз уйидаги муваффақиятдан кейин Мадриддан ҳам 2:1 ҳисобидаги ғалабани нишонлади. Умумий ҳисоб – 5:1.

Бу рақобатдаги “Реал”нинг ягона голи Винисиус учун мадридликлар сафида киритган 105-тўп сифатида қайд этилди.

Таъкидлаш жоизки, Роналдо “Реал”да беш йил тўп сурган ва ана шу вақт оралиғида ўз ҳисобига 104 голни ёздириб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!