“Реал” тўртта зўр ўйинчи олади

  • 22 апрель, 06:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Реал” раҳбарияти жорий мавсумдаги муаммолардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ёзги трансферлар даврида айрим позицияларни кучайтиришга қарор қилди.

Мадридликлар биринчи навбатда, “Ливерпуль” билан хайрлашишга қарор қилган Трент Александер-Арнольднинг трансферини расмийлаштиришга ҳаракат қилади.

Мураббийлар штаби ҳимоя марказида ҳам жуда кўп муаммоларга тўқнаш келди. Деярли барча марказий ҳимоячилар мавсум давомида жароҳат туфайли сафдан чиқди. Шу боис, пойтахт клуби “Борнмут”дан Дин Хёйсенни олишни мақсад қилиб қўйган.

Бундан ташқари, “Реал” ярим ҳимоя чизиғига ҳам топ-даражадаги юлдузларни олиб келмоқчи. Ҳозирча, бу рўйхатдан Энцо Фернандес ва Мартин Субименди жой олди.

Кейинги пайтда “Қироллик клуби” ҳужумчиларидан Винисиус Жуниор ва Родриго бошқа клубларга ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда. Агар бразилиялик юлдузлардан бири кетадиган бўлса, мадридликлар ҳужумчи қидириб, яна трансфер бозорига киришига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!