
"ЖЧ-2026 саралаши". КХДР - Қирғиз Республикаси учрашуви Саудия Арабистонида бўлиб ўтади
ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги КХДР ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Шимолий Корея уй учрашувларини ўз мамлакатида ўтказа олмагани учун ўйин КХДР футбол федерациясининг ихтиёрига кўра Ар-Риёд шаҳрида кўчирилган. Учрашув 5 июнь кунига белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ўйинни сафарда БААга қарши ўтказади ва баҳс 5 июнда бўлиб ўтади. Мазкур қарама-қаршиликдаги дуранг ҳам "оқ бўрилар"га Мундиал чиптасини тақдим этади.
Фикрлар