Бугун "Grenke Chess Open 2025" турнири старт олади

BEPUL PROPAN

Бугун Германияда шахмат бўйича дунёдаги энг катта очиқ турнирлардан бири "Grenke Chess Open 2025" мусобақаси старт олади. 

Унда ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров ҳам қатнашади. Мусоабақанинг мукофот жамғармаси 225 000 еврони ташкил қилади 17–21 апрель кунлари бўлиб ўтади.  

Мусобақа формати швецарча тизимда 9 тур ўйинлар бўлиб ўтади ва ғолиб очколар ҳисобига кўра аниқланади. Вақт назорати: 90+30 (Бутун ўйин учун 90 дақиқа берилади ва ҳар бир юриш учун 30 сония қўшиб борилади)

Турнирда умумий 900 та шахматчи қатнашади ва улар орасидаги 17 та шахматчи 2700 дан юқори рейтинг очкога эга бўлганлар ҳисобланади. 

Парижда бўлиб "Freyestyle Chess Grand Slam Paris-2025" ғолиби Магнус Карлсен, иштирокчилар Фабиано Каруана, Иан Непомниачтчи,  Аржун Эригаиси ҳам турнирда қатнашади. 

Турнир таркиби билан танишинг:

Жавоҳир Синдаров
Магнус Карлсен  
Фабиано Каруана  
Аржун Эригаиси  
Иан Непомниачтчи  
Аравинд Читамбарам
Шахрияр Мамедяров
Уэсли Со  
Левон Аронян

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!