
Расман! Ван Дейк "Ливерпуль"билан шартномасини узайтирди
Виржил ван Дейк "Ливерпуль" билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда мерсисайдликлар матбуот хизмати хабар берди.
Янги келишув 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ван Дейк 2018 йилда инглиз гранди футболчисига айланди. Жорий мавсумда у барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, 32-турдан кейин Арне Слот шогирдлари 76 очко билан Премьер-лигада пешқадамлик қилмоқда. Аввалроқ, 32 ёшли ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан меҳнат шартномасини узайтиргани ҳақида хабар берилганди.
Фикрлар