
Карвахальда 4 та ўйинлик дисквалификация хавфи бор
"Реал" ҳимоячиси Дани Карвахаль Чемпионлар лигасида 4 та ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин. Бу ҳақда "AS" хабар берди.
Бу воқеа "Реал" ва "Арсенал" ўртасидаги жавоб учрашуви вақтида содир бўлди (1:2, биринчи ўйин – 0:3). Ҳар иккала ўйин якунларига кўра, мадридликлар мусобақадан чиқиб кетди.
Танаффус пайти Карвахаль ва Букайо Сака ўртасида тортишув юз берган. Гап-сўзлар орасида испаниялик ҳимоячи Сакани бўйин орқасидан ушлаб, унга қўпол муносабатда бўлган. Гувоҳларга кўра, Карвахаль Саканинг пенальтини "паненка" услубида тепганидан ранжиган – унга қарши Тибо Куртуа сейв амалга оширган.
Агар Франсуа Летексье ушбу эпизодни расмий ҳисоботга киритган бўлса, УЕФА Қарвахалга:
1 та ўйин – техник зонани тарк этиш учун,
3 та ўйин – рақибга ҳужум қилиш учун
жами 4 та ўйингача дисквалификация бериш ҳуқуқига эга.
Фикрлар