
Артета: "Сака менда катта таассурот қолдирди"
Микель Артета "Реал"га қарши ўйинда Букайо Саканинг ўйинидан қойил қолганини тан олди. "Арсенал" Чемпионлар лигаси 1/4 финали жавоб баҳсида "Бернабеу"да 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди (биринчи ўйин – 3:0).
— Сака пенальтини ўтказиб юборди, лекин ўзини қўлга олиб, гол урди ва ҳиссиётларини назорат қилган ҳолда, ажойиб ўйин кўрсатди. Бу унинг "Бернабеу"даги биринчи ўйини эди. У менда катта таассурот қолдирди”, - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди "канонирлар" бош мураббийи.
Маълумот ўрнида, испаниялик мутахассис қўл остидаги "тўпчилар" ЕЧЛнинг ярим финал босқичида Франциянинг ПСЖ клуби билан тўқнаш келади.
Фикрлар