
Али Абдель-Азиз: "ММА таназзулга юз тутмоқда"
Таниқли менежер Али Абдель-Азиз аралаш яккакурашлар ҳақида гапирди.
"Жангчилар жуда кўп, промоушенлар эса жуда кам. Яъни ММА таназзулга юз тутмоқда. Ҳозир бу спорт қийин даврларни бошдан кечиряпти. Агар шартномангиз бўлса, уни маҳкам ушланг" - деб ёзди менежер ижтимоий тармоқда.
Аввалроқ, "Boxing Kingdom" портали UFC турнирларини кўриш учун тўлов (PPV) трансляциялари савдоси кескин камайгани ҳақида хабар берган эди.
Фикрлар