"Ан-Наср" "Челси" футболчисини жамоага жалб қилмоқчи!

BEPUL PROPAN

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби "Челси" ярим ҳимоячиси Моизес Кайседони ёзги трансфер ойнасида харид қилишни кўзламоқда. Бу ҳақида "Тelegraph" нашри маълум қилмоқда. 
 
Эквадорлик футболчи Лондон клубига 2023 йилда "Брайтон"дан 100 миллион фунт эвазига ўтган эди ва ҳозирда жамоанинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади. 
 
Кайседо ушбу мавсумда "Челси"нинг барча Премьер-лига учрашувларида асосий таркибда майдонга тушган. У клуб билан саккиз йиллик шартнома имзолаган бўлиб, ундан яна олти йил муддат қолган. 
 
"Ан-Наср" сўнгги йилларда Криштиану Роналду, Ляпорт ва Жон Дуран каби машҳур футболчиларни сафга қўшиб олди. Маълумотларга кўра, клуб мутасаддилари ёзда марказий ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштираётган бўлиб, Кайседо номзоди трансфер рўйхатининг юқори қисмида турибди. 
 
"Аристократлар" футболчини қўйиб юборишга тайёрми ёки йўқ — бу борада ҳозирча аниқлик йўқ. Клуб ўз олдига еврокубокларга йўлланма олиш вазифасини қўйган ва Мойзес бунда жамоа ўйинида муҳим роль ўйнамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!