
“Барса” ёзда “Сити”нинг танқидга учраётган юлдузини олиб кетади
“Барселона” анчадан бери “Манчестер Сити” вакили Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олишни мўлжаллаб келади. Бироқ каталонияликларнинг аввалги уринишлари ҳеч қандай натижа бермаган.
Todofichajes нашрининг маълум қилишича, Англия чемпионлари жамоа ўйинида кузатилган инқироздан кейин янги жамоа шакллантиришга бел боғлаган. Бу ўзгаришлар фонида Бернарду Силва ҳам жамоани тарк этиши кутилмоқда.
Мухлису мутахассислар португалиялик футболчини мавсум давомида мунтазам танқиб қилиб келмоқда.
“Барселона” Силванинг атрофида юзага келган вазиятни кузатиб бормоқда ва маҳоратли ўйинчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятидан фойдаланиб қолмоқчи. Бернарду ҳозир 45 миллион еврога баҳоланган. Унинг шартномаси якунланишига бир йил қолганини инобатга олиб, каталонияликлар бу суммани арзонлаштириш имкониятига эга.
Фикрлар