Ўзбек муайтайининг "Олтин авлод"и!

BEPUL PROPAN

Ўзбекистонда муайтай ҳар доим яхши даражада бўлган. Айниқса гуллаган олтин даврини 2000-2010 йиллар оралиғи деб олсак, ўша вақт “Олтин авлод” вакиллари ажойиб натижалар қайд этган. Биз ушбу “Олтин авлод” вакилларини ёдга олишга ва муайтай ихлосмандларига таништириб ўтишни лозим топдик. Албатта, баъзи камчиликлар ёки ёдимиздан кўтарилган натижалар бўлиши мумкин. Бунисига рози бўласиз!


Демак…

45 кг: Дилшод Мирзаев - 2004 йил, жаҳон чемпионати Бангкок 2-ўрин, 2005 йил Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари, Пхукет 3-ўрин.

Азиз Эшниёзов - 2006 йил, Жаҳон чемпионати Бангкок 2-ўрин.

48 кг: Азим Юсупов  - 2004 йил, Жаҳон чемпионати Бангкок 3-ўрин.

Ҳуршид Эшонхўжаев -  Ёпиқ иншоатлардаги Осиё ўйинлари, Пхукет 3-ўрин.)

Шерзод Сотқинов - 2010 йил Осиё чемпионати, Тошкент 1-ўрин.

51 кг: Шерзод Шарипов - 2004 йил, Жаҳон чемпионати Бангкок 2-ўрин, 2005 йил Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари, Пхукет 3-ўрин. 2006 йил Жаҳон чемпионати, Бангкок 3-ўрин.

54 кг: Муҳаммадқодир Собиров - 2004 йил, Жаҳон чемпионати Бангкок 2-ўрин.

57 кг: Азиз Хидоятов - 2004 йил, Жаҳон чемпионати Бангкок 2-ўрин

Анвар Бойназаров - яккакурашлар бўйича дунё ўйинлари, Банкок 1-ўрин.

60 кг: Мавлонбек Қаҳҳоров: - 2004 йил, Жаҳон чемпионати Бангкок 1-ўрин.

Фирдавс Холмуродов: 2008 йил яккакурашлар бўйича дунё ўйинлари, Банкок 1-ўрин. 

Абдулло Худойбердиев - 2009 йил Жаҳон чемпионати 1-ўрин, 2007 йил ёпиқ иншоатлардаги Осиё ўйинлари, Макао 2-ўрин, 2010 йил Осиё чемпионати, Тошкент 3-ўрин.



61 кг: Мавлонбек Қаҳҳоров - ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари 2005 йил 1-ўрин

63,5 кг: Мавлонбек Қаҳҳоров - Жаҳон чемпионати Бангкок 2006 йил 1-ўрин.

Азиз Назаров - 2008 йил яккакурашлар бўйича дунё ўйинлари, Банкок 1-ўрин.

Фирдавс Холмуродов - 2010 йил Осиё чемпионати,Тошкент 1-ўрин.

67 кг: Мавлонбек Қаҳҳоров2007 йил ёпиқ иншоатлардаги Осиё ўйинлари, Макао 1-ўрин, 2009 йил шарқ яккакурашлари бўйича Осиё чемпионати 1-ўрин. 2010 йил Жаҳон чемпионати Бангкок, 3-ўрин.

Азиз Назаров - 2010 йил Осиё чемпионати, Тошкент 1-ўрин.

71 кг: Артур Кадиркулов - 2007 йил ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари, Макао 1-ўрин, 2008 йил яккакурашлар бўйича дунё ўйинлари, Банкок 1-ўрин.

Мавлонбек Қаҳҳоров -  2010 йил профессионаллар ўртасида қитъалараро чемпионлик камари сохиби.

86 кг: Жавлон Назаров - 209 йил жаҳон чемпионати  2-ўрин, 2010 йил Жаҳон чемпионати, Бангкок 3-ўрин, 

Артур Кодиркулов - 2010 йил Осиё чемпионати, Тошкент 2-ўрин.

91 кг: Юсуф Ибрагимов - 2010 йил Жаҳон чемпионати Бангкок 1-ўрин, 2008 йил яккакурашлар бўйича дунё ўйинлари, Банкок 2-ўрин. 

Жасур Мирзамуҳамедов - 2010 йил Осиё чемпионати, Тошкент 1-ўрин.

+91 кг: Эркин Қуттибоев бу вазнда жаҳоннинг тенгсиз муайтайчиси бўлган. 5 карра жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Жасур Мирзамуҳамедов - 2008 йил яккакурашлар бўйича дунё ўйинлари, Банкок 1-ўрин.

Ушбу йиллар терма жамоага Раҳматжон Рўзиохунов, Замирбек Қосимбеков, Камол Муталов мураббийлик қилган. 


Албатта, юқорида таъкидлаб ўтганимдек, ёдимизда қолган воқеликлар билан ўртоқлашдик. Аслида ғолиб ва совриндорларимиз бунданда кўпроқ эканликлари аниқ. Шунингдек, ўзбек муайтайи ҳозирги кунда ҳам ажойиб натижалар қайд этиб келмоқда. Бу ҳақида ҳам кейинроқ батафсил тўхталиб ўтамиз. Қолаверса, бу спортчиларимиз кўплаб ҳалқаро турнирларда ҳам зафар қучишганлигини ҳам айтиб ўтмоқчимиз.



 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!