Легионеримизга огоҳлантириш: "Сиз Дембеле эмассиз, хайр! Ўрунов 180 градусга ўзгариши керак"

BEPUL PROPAN

Эрон чемпионатида 2024/25 йилги мавсум якунланишига ҳам 3 тур қолди. Амалдаги чемпион 27-турдан сўнг 51 очко билан 3-ўринда бормоқда. 56 очкоси бор "Сепахон" эса иккинчи поғонани эгаллаб турибди. "Трактор" эса бир ўйин захираси билан етакчи бўлиб турибди. 

Эрон чемпионати 27-тури доирасида "Персеполис" - "Сепахон" баҳсининг 32-дақиқасида мезбонлар вингери Остон Ўрунов жароҳат олиб майдонни тарк этди. Форс нашрларининг хабарларига кўра, легионеримизнинг қайтишига тахминан 2-3 ҳафта кетади. 

"varzesh3"да қуйида хабар чоп этилди.

"Сепахон”га қарши ўйиннинг 25-дақиқасида Ўрунов иккинчи марта жароҳат олганини ҳис қилиб, майдондан олинди ва унинг ўрнига Фаршод Аҳмадзода тушди. "Персполис" шифокорлари кўригидан сўнг, Остоннинг камида икки-уч ҳафта майдонга туша олмаслиги маълум бўлди.

У ўнг сон пайида енгил зўриқишни бошдан кечирган ва шу сабабли "Сепахон"га қарши ўйинни давом эттира олмаган ҳамда алмаштирилишга мажбур бўлган.

Футболчида жисмоний муаммолар бор, шунга қарамай, буни ҳал қилиш мумкин. Ўрунов "Персеполис" тиббиёт ходимлари билан бирга овқатланиши, дам олиши, индивидуал машғулотлари ва ҳоказолар бўйича назорат остида бўлиши керак, аммо кўриниб турибдики, футболчи бу каби масалаларга эътибор қаратмайди. Шу сабабли у доимо жароҳат олади ва турмуш тарзи профессионал футболчиникига ўхшамайди.

Тиббий муаммолардан ташқари, Ўруновнинг ўзи ҳам жароҳатлардан қоч иш учун турмуш тарзи ва машғулотларида кўп нарсаларни кузатиши керак; Франция терма жамоаси юлдузи Усмон Дембелега нима бўлди? “Барселона”да тинимсиз жароҳат олиб, барчани ранжитиб юрган бу футболчи кетма-кет икки мавсум ПСЖда турмуш тарзи ва машғулотларини ўзгартириб, супер формага кирди, супер мавсум ўтказмоқда.

Албатта, Ўрунов “Персеполис” тиббиёт ходимлари билан шуғулланиб, бошқа профессионал футболчилар каби овқатланиш, машғулот, уйқу ва ҳоказолар бўйича керакли маслаҳатларга амал қилса, жароҳати яхшиланади. Бошқа томондан, Исмоил Картал ҳам Ўруновдан ҳафсаласи пир бўлган, - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!