
Рўзиқул Бердиев: "Менимча, биринчи бўлимдаги ҳисоб бизни бўшаштириб юборди"
Ўзбекистон Кубоги доирасида бўлиб ўтган ОКМК – “Насаф” (3:2) ўртасидаги беллашувдан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди.
“Ҳақиқий Кубок учрашуви бўлди. Менимча, биринчи бўлимдаги ҳисоб бизни бўшаштириб юборди. Бу ҳақида йигитларга уқтиргандик. ОКМК жамоасини биламиз, охиригача курашади. ОКМК яна бир бор ўз характерини кўрсатди. Менимча, иккинчи бўлимдаги ўйини билан учрашувни тубдан ўзгартирди ва ғалабани илиб кетди. Уларни ғалаба билан муборакбод этамиз”.
Фикрлар