Анчелотти: “Неймар ҳали тикланмаган..

CHERY AUTO

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти бўлажак учрашувлар учун қайдномани эълон қилди. Бироқ таркибдан Неймар ва Родрйго жой олмади. Анчелотти уларнинг терма жамоага жалб этилмаганига изоҳ берди.

“Неймар ҳали тўлиқ тикланмаган, шунинг учун бу сафар таркибда эмас. У билан гаплашдик ва бу қарорни биргаликда қабул қилдик. Мен Неймарга ишонаман, унга таянаман. Биз уни Жаҳон чемпионатига энг яхши ҳолатда етказишни истаймиз. Жоэлинтон, Родриго, Эдерсон ва Милитао ҳам жароҳат сабаб чақирув олмади”, — деди мутахассис.

Маълумот учун, “Пентакампеонлар” 5 июнь куни Эквадорга қарши майдонга тушади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!