
"Атлетик" "Барса" билан музокара олиб боришни хоҳламаяпти, сабаби...
"Атлетик" Нико Уильямс учун тўловни бўлиб-бўлиб амалга оширишга рози эмас.
"Марcа" нашрининг хабар беришича, Билбао клуби вингер трансфери бўйича музокаралар олиб боришни хоҳламаяпти ва унинг товон пули - 62 миллион еврони тўлиқ тўланишини талаб қилмоқда.
Аввалроқ, "Барселона" "Атлетик"ка Уильямс учун товон пулидан кўпроқ, аммо бўлиб-бўлиб тўлашни таклиф қилган эди. Бироқ, басклар бундай вариантга рози бўлишни истамаяпти.
Агар "Барса" Никони ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлса, шартномада кўрсатилган барча суммани бир вақтнинг ўзида тўлаши керак бўлади. Бошқа ҳолатда битим тузиш имконсиз.
Манбанинг маълум қилишича, Каталония клуби Уильямснинг "Атлетик" билан тўловни бир неча қисмга бўлиш бўйича сўраб кўришини истайди. Аммо футболчининг ўзи тушуниб турибдики, агар у бундай таклиф билан "Атлетик" президенти Хон Уриартега мурожаат қилса, у буни қатъиян рад этади.
Фикрлар