Давиде Анчелотти Винисиус ҳақида: "У — майдонда жангчи, ҳаётда эса меҳрибон инсон"

CHERY AUTO

"Реал" клубининг собиқ мураббий ёрдамчиси Давиде Анчелотти Винисиус Жуниор ҳақида илиқ фикрлар билдирди ва уни Майкл Жордан ҳамда бошқа спортдаги буюк юлдузлар билан таққослади:

Tecno

"Винисиус бизга ғалабалар олиб келган. У икки марта Чемпионлар Лигаси финалида гол урди. Жамоага кўп бор ёрдам берди. Бу сўзларни тўрт йил давомида у билан ишлаган, уни яхши биладиган инсон сифатида айтаяпман. Биз жуда кўп вақтни бирга ўтказганмиз.

Юқори даражадаги футболчиларга мусобақалар давомида баъзан қаршилик, танқид ёки ҳатто тўқнашув керак бўлади. Бу барча буюкларга хос. Кимдир буни Марадона ёки Месси каби хотиржамлик билан қабул қилади. Бошқалар эса Криштиану Роналду ёки Майкл Жордан сингари очиқ-ойдин курашга киради.

Лекин битта нарсани аниқ айта оламан: Винисиус майдондаги инсон эмас — ҳаётда у мутлақо бошқача. У меҳрибон ва эзгу қалб соҳиби" — деди Анчелотти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!