
Феруза Казакова қозоғистонлик боксчини мағлуб этди!
30 июндан 7 июлга қадар Қозоғистоннинг Остана шаҳри "World Boxing" ташкилоти кубогига мезбонлик қилади.
Ҳозиргина -54 кг да ҳамюртимиз Феруза Казакова ва мезбон боксчи Анел Сакиш қарама-қаршилиги ниҳоясига етди. Казакованинг устунлигида ўтган баҳс ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Юртдошимиз якунда ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир вакиламиз Хуморабону Мамажонова ва Ву Ши-Йи (Хитой Тайпейи) тўқнашуви кутмоқда.
Фикрлар