
"World Boxing" ташкилоти кубоги. Азиза Зокирова рақибасига имкон қолдирмади, Хуморабону Мамажонова эса...
30 июндан 7 июлга қадар Қозоғистоннинг Остана шаҳри "World Boxing" ташкилоти кубогига мезбонлик қилади.
Хуморабону Мамажонова -57 кг вазнда Хитой Тайпейи боксчиси Ву Ши-Йидан ҳакамларнинг қарорларига кўра мағлуб бўлди.
-75 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Азиза Зокирова польшалик Оливиа Тоборекни қийинчиликсиз мағлуб этди. 5:0. Азиза жанг давомида рақибасини нокдаун ҳолатига ҳам туширди.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар