Превью. "Динамо" - "Нефтчи"

CHERY AUTO

Суперлиганинг 7-тур (қолдирилган) учрашувини "Динамо" турнир пешқадамларидан бири  Самарканднинг "Динамо" клубига қарши ўтказади. 

Tecno

Статистикага назар ташласак, Самарқанднинг "Динамо" жамоаси билан "Нефтчи" клуби Ўзбекистон олий дивизиони мусобақаларида ўзаро 50 марта тўқнаш келишган. Шундан 34 та ўйинда "Нефтчи"нинг қўли баланд келган, 4 та учрашувда дуранг қайд этилган ва 12 та баҳсда "Динамо" устунликка эришган.

Умумий тўплар нисбати 44-95 фарғоналиклар фойдасига. Шунингдек, жамоалар Про лига чемпионатида ҳам 4 марта учрашган бўлиб, унда ҳам устунлик "Нефтчи" томонида: 3 ғалаба ва 1 та дуранг, тўплар нисбати 2:10. Ўзбекистон Кубоги мусобақасида жамоалар фақат 2016 йилда тўқнаш келишган ва ушбу беллашувда ҳам фарғоналиклар 1:0 ҳисобида ғолиб чиқишган. 

Ўзаро қарама-қаршиликда "Динамо" энг йирик ғалабасини 2010 йилда 3:1 ҳисобида қўлга киритган. "Нефтчи"нинг самарқандликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 1997 йилда 8:0 ҳисобида кўриниш олган. 

Суперлига доирасида Самарқандда бўлиб ўтган охирги 5 учрашув натижалари қуйидагича 

10.03.2024.
"Динамо"-"Нефтчи"   0:1
30.04.2022.
“Динамо”-"Нефтчи”  1-1
08.11.2017.
“Динамо”-“Нефтчи”   1-0
09.05.2015.
“Динамо”-“Нефтчи”   1:3
17.10.2014.
"Динамо"-"Нефтчи"   0:0

Эслатиб ўтамиз, бугун Самарқандда ўтказиладиган "Динамо"-"Нефтчи" учрашувини Фирдавс Норсафаров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Беллашув соат 20:00 да старт олади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Qaxramonjon
02/07/2025 17:44
Динамо турнир пешкадамларидан Динамо билан колдирилган уйин уйнайдими намунча тупой бу журналист муттахассислар