Расман: Англиянинг янги чемпиони бошқа жамоага ўтди

CHERY AUTO

Бундеслигада ғолиблик учун курашишни мақсад қилган жамоалардан “Байер” янги мавсум олдидан таркибини Англиянинг янги чемпиони билан кучайтиришни уддалади.

Tecno

Европадаги манбаларнинг ёзишича, “Ливерпуль” ҳимоячиси Жарелл Куанса фаолиятини Бундеслигада давом эттиради.

Леверкузенликлар 22 ёшли ҳимоячи билан 2030 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома тузди. Куансанинг трансфери учун немис клуби  англияликларга 35 миллион евро атрофида тушгани айтилмоқда.

Куанса “Ливерпуль” тарбияланувчиси ҳисобланади. Икки йил аввал асосий жамоага жалб қилинган. Шундан бери марказий ҳимоячи ливерпулликлар сафида жами 58 та учрашувда  иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари учтадан гол ва ассист ҳам қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!