
Расман: “Челси” зўр ҳужумчи трансферини эълон қилди
Англия Премьер-лигасининг қудратли клубларидан бири “Челси” АҚШдан қуруқ қайтмайдиган бўлди. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган “аристократлар” ўз сафига бразилиялик ҳужумчи Жоао Педрони қўшиб олганини расман эълон қилди.
23 ёшли тўпурар “Челси” билан узоқ муддатли шартнома тузиб, Лондон клубида 2033 йилнинг 30 июнигача давом этадиган битимга имзо чекди.
Жоао Педру Бразилиянинг машҳур клубларидан “Флуминенсе” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бу ўйинчи Англияга беш ярим йил муқаддам кўчиб ўтган.
Педро Европадаги фаолиятини “Уотфорд”да бошлаб, бу клуб таркибида жами 109 та учрашувда рақиблар дарвозасига 24 та тўп киритган. Кейинчалик “Брайтон”га кўчиб ўтган Жоао охирги икки мавсумда 19 та гол ва тўққизта ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар