8 футболчи билан хайрлашган суперклуб яна 12 тасини ҳайдаяпти

CHERY AUTO

Ўтган мавсумни саккизинчи ўринда якунлаб, Европа кубоклар йўлланмасидан қуруқ қолган “Милан” таркибда жиддий ўзгаришлар қиладиган бўлди.

Tecno

Таниқли инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, янги бош мураббий Массимилиано Аллегри янги мавсумда ўзи фойдаланмайдиган ўйинчилар рўйхатини шакллантирди.

Манбага кўра, бу рўйхатга 12 нафар футболчининг номи киритилган. Бош мураббий қарорига кўра, клуб ёзги трансферлар Девис Васкес, Эмерсон Роял, Малик Тшау, Тео Эрнандес, Филиппо Терраччано, Юнус Муса, Исмоил Беннасер, Ясин Адли, Самуэль Чуквезе, Марко Лазетич, Ноа Окафор ва Лоренцо Коломбо билан хайрлашиши керак.

Бундан аввал, ҳимоячилардан Давиде Калабрия ва Алессандро Флоренци, ҳужумчи Лука Йович шартномаси тугагани боис  “Милан”ни тарк этганди. Жамоа етакчиси Тижани Рейндерс эса 55 миллион евро эвазига “Манчестер Сити”га трансфер қилинди.

Ўтган мавсум турли клублардан ижарага олинган Риккардо Соттиль, Кайл Уокер, Тэмми Абрахам ва Жоау Феликс ҳам ўз жамоаларига қайтиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!