Ўйнашни эплолмаган футболчини тўрт клуб талашяпти

CHERY AUTO

Бразилиялик ярим ҳимоячи Дуглас Луис бир йил муқаддам Англия Премьер-лигасини тарк этиб, катта умидлар билан “Ювентус”га кўчиб ўтган эди.

Tecno

Туринликлар 27 ёшли футболчи учун “Астон Вилла”га 51,5 миллион евро миқдорида бадал пули тўлаганди. Бироқ бу трансфер ўзини оқламади.

Дуглас Луис “Ювентус”нинг асосий таркибига кира олмади. Барча турнирларда 27 маротаба майдонга тушган бўлса-да, умумий ҳисобда 877 дақиқа ўйнади ва бирорта самарали ҳаракатни амалга оширгани йўқ.

Бу ўйинчи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаса, келаси йили жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Бразилия терма жамоасидан чақирув олмайди.

Италия футболига мослаша олмаган ярим ҳимоячини Англияга қайтармоқчи бўлган клублар бор. Айни пайтда “Манчестер Юнайтед”, “Ноттингем Форест”, “Фулхэм” ва “Лидс” Турин суперклубидан Дуглас Луиснинг трансфер маълумотларини сўраган. Италияликлар бу ўйинчини тўлиқ сотиб юбора олмаган тақдирда, ижарага беришга вариантини қўлламоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!