Элдор Шомуродов "Истанбул Башакшехир" билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди

CHERY AUTO

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" клубига кўчиб ўтиши тобора ойдинлашмоқда.

Tecno

Италиялик машхур журналист ва инсайдер Никола Скира берган маълумотларга қараганда Шомуродов турк клуби билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Истанбул клуби янги мавсумдан яхши натижалар қайд этишни мақсад қилган. Шу сабабдан таркибни кучайтирмоқчи ва хужум чизиғи учун айнан Элдорни энг оптимал вариант сифатида кўрмоқда. Форвардннинг римликлар билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида якунига етади.

Маьлумот учун, 30 ёшли ҳужумчи якунланган мавсумда "Рома"да умумий 37 ўйинда майдонга тушда ва ўз хисобига 7 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!