
Расман: Жасур Жалолиддинов "Сўғдиёна" футболчиси!
Маълумки, айни пайтда ёзги трансфер ойнаси бошланди. “Сўғдиёна” ушбу давр мобайнида таркибни бир нечта тажрибали футболчилар билан кучайтиришни мақсад қилган. Клуб матбуот хизмати дастлабки трансферни эълон қилди.
Бунгача Озарбайжон чемпионатида тўп сурган иқтидорли ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов билан "Сўғдиёна" клуби бир ярим йиллик меҳнат шартномасини имзолади.
Маълумот учун: Жасур Жалолиддинов профессионал фаолияти давомида қуйидаги клублар сафида тўп сурган:
▪️ Бунёдкор
▪️ Локомотив Москва (Россия)
▪️ ФК Тамбов (Россия)
▪️ Андижон
▪️ Локомотив Тошкент
▪️ Қайрат (Қозоғистон)
▪️ Олимпик
▪️ Нефтчи
▪️ Сумгаит (Озарбайжон)
Шунингдек, Жасур Ўзбекистон У-19, У-21 ва У-23 терма жамоаларида 40 дан ортиқ ўйин ўтказиб, 11 та гол муаллифи бўлган.
Миллий терма жамоа сафида эса у илк ўйинини 2020 йил 23 февраль куни Беларусга қарши ўртоқлик учрашувида (0:1) ўтказган.
Жасур У-23 жамоаси таркибида 2024 йилги Осиё Кубоги финалига қадар етиб бориб, Париж–2024 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган.
Фикрлар