
Муҳаммад Салоҳ Диогу Жотанинг вафоти сабабли таътилдан олдин қайтмоқда
"Ливерпул" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Диогу Жотанинг фожиали ўлими сабабли таътилни муддатидан аввал тугатиб, бугун Англияга қайтиши кутилмоқда. Унинг Грециядаги дам олиш вақти аслида келаси ҳафтагача давом этиши керак эди.
Салоҳ ва Жота "Ливерпул" сафида 150 та учрашувда бирга майдонга тушишган. Бу кўрсаткич бўйича Жота ўз фаолиятида Салоҳ билан Рубен Невешдан кейинги ўринда туради. Ушбу дуэт бир-бирига 19 марта голли пас узатишга муваффақ бўлган.
Маълумот ўрнида, мерсесайдликлар ўзининг илк ёзги ўртоқлик ўйинини 13 июль куни "Престон"га қарши ўтказади.
Фикрлар