Мбаппе барча замонлар рекордини ўрнатди

CHERY AUTO

“Реал”нинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппе АҚШда давом этаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финал учрашувида “оруссия Дортмунд” дарвозасига супер гол урган эди.

Tecno

Мбаппе жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшиш баробарида ўз номига катта рекордни ҳам ёздириб қўйди.

Stats Foot марказий экспертларининг маълум қилишича, Мбаппе “Реал” сафида бир мавсумда еттита турли мусобақаларда гол урди. Илгари бу натижа “Қироллик клуби”нинг бирорта футболчисига насиб қилмаган.

Бир йил олдин Мадридга келган Мбаппе “Реал” сафида жами 58 та учрашувда ўтказиб, рақиблар дарвозасини 44 маротаба ишғол қилди. Шу голлардан 31 тасини Ла Лигада, еттитасини Европа Чемпионлар лигасида, иккитасини Испания кубогида урган бўлса, Испания Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги, Қитъалараро кубок ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида яна биттадан тўп киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!