
Анчелотти "Ботафого" бош мураббийи бўлади
Карло Анчелоттининг ўғли — 35 ёшли Давиде Анчелотти Бразилиянинг "Ботафого" клуби билан икки йиллик шартнома имзолади.
Аввалроқ жамоани бошқарган Ренату Пайва ўтган мавсум ички чемпионатдаги муваффақиятсиз иштирокдан сўнг лавозимидан озод этилганди.
Энди Давиде отаси бош мураббийлик қилаётган Бразилия терма жамоасидаги ёрдамчи вазифасини тарк этиб, фақат "Ботафого"да иш олиб боради.
Бир неча ой олдин Давиде Анчелотти Карло Анчелотти билан бирга, Мадриднинг "Реал" клубида биргаликда иш олиб борган. Шунингдек, кўплаб нуфузли мусобақаларда зафар қучиш учун отасига энг катта ёрдам берган мутахассислардан бири ҳисобланади.
Фикрлар