
Қудратли клуб “Реал” юлдузини олиб қўймоқчи
“Реал” раҳбарияти сотиб юборишга қарор қилган Родриго Гоэс харидорлари қаторига Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ПСЖ ҳам қўшилди.
Аслида Париж клуби мутасаддилари “Реал” уларнинг энг зўр тўпурари Килиан Мбаппени Мадридга кўчиб ўтишга кўндирганидан бери Флорентино Перес жамоасининг энг ёрқин ўйинчиларидан бирини олишни режалаштириб юрган эди.
ESPN нашрининг ёзишича, ПСЖ мутасаддилари 24 ёшли футболчи билан боғланиб, трансфер имкониятлари бўйича вазиятни ўрганган.
Родригога Европа ва Саудия Арабистонининг бир неча клублари қизиқиш билдирмоқда. Мадридликлар универсал ҳужумчини 90 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Фикрлар