Иммобиле ҳам Италияга қайтмоқда! Унинг кейинги жамоаси номи маълум

  • 10 июль, 19:57
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
CHERY AUTO

Чиро Иммобиле эркин агент сифатида "Болонья" жамоасига ўтди.

Tecno

Журналист Леонардо Боселлонинг маълумотларига кўра, Иммобиле "1+1" кўринишидаги шартнома имзолади.

Футболчи бир мавсумда 1,8 миллион эвро маош ва қўшимча бонуслар олади, умумий сумма 2 миллион эвродан ошади.

Бундан олдин, 35 ёшли ҳужумчи ва "Бешиктош" клуби ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилганлиги маълум бўлган эди. Италиялик футболчи турк жамоасида бир мавсум тўп тепди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!