
Витинья финалдан аввал жамоасининг имкониятлари ва бу мавсумдаги совринлар ҳақида гапирди
ПСЖ ярим ҳимоячиси Витинья Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финали ҳақида ўз фикрларини билдирди. Португалиялик футболчи ФИФА матбуот хизматига шундай деди:
"Бу турнирда ғалаба қозониш жамоамиз учун жуда катта аҳамиятга эга бўлади. Биз мавсумдаги барча титулларни ютиш имкониятига эгамиз. Бу — тарихий воқеа бўлади. ПСЖ бундай имкониятни қўлдан чиқармаслиги керак" - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди парижликлар ҳавбеки.
Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике бошқарувидаги клуб ушбу турнир давомида "Атлетико Мадрид", "Интер Майами", "Бавария" ва "Реал Мадрид" каби клубларни мағлуб этиб, финалгача етиб келди. Финал учрашуви эса 13 июль, якшанба куни бўлиб ўтади. Париж жамоаси ҳал қилувчи баҳсда "Челси"га қарши майдонга тушади.
Фикрлар