Терма жамоа ўйинчиси ҳибсга олинди

  • 9 декабрь, 13:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клуби ва Англия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Айван Тони Лондондаги барда бир кишининг бошига зарба берганликда гумонланиб ҳибсга олинди.

Tecno

Бу ҳақда Британиянинг The Sun онлайн нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, воқеа жабрланувчи Тони билан расмга тушиш мақсадида унинг бўйнидан ушлаганидан сўнг содир бўлган.

Таъкидланишича, жабрланувчининг бурни синган ва у тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

29 ёшли Айван Тони “Ал-Аҳли” клубида 2024 йилнинг ёзидан бери тўп суради. Жорий мавсумда инглиз ҳужумчиси клуб миқёсида барча турнирларда 18 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва иккита голли узатмага муаллифлик қилди.

Тони илгари Англияда “Ньюкасл”, “Барнсли”, “Шрусбери”, “Скантроп”, “Уиган”, “Питерборо” ва “Брентфорд” каби турли даражадаги клублар шарафини ҳимоя қилган.

Айван Тони Англия терма жамоаси сафида еттита учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!