Арсен Венгер Клублар ўртасидаги ЖЧ қанчалик муҳимлиги ҳақида жиддий фикр билдирди

CHERY AUTO

Футбол бўйича француз мутахассиси, Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Менимча, бундай турнир футбол учун керак. Агар ҳозирги иштирокчилардан сўрасангиз, уларнинг 100 фоизи яна шундай мусобақада қатнашишни истайди. Бу турнир мухлисларга ёқдими? Ташрифчилар сони кутилганидан паст баҳоланганди, аслида эса у анча юқори бўлди. Мана сизга жавоб" - дея ўз сўзини якунлади.

Эслатиб ўтамиз, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг сўнгги беллашуви яъни финал тўқнашуви 13 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ушбу учрашувда Луис Энрике ва Энцо Мареска бошқарувидаги ПСЖ ҳамда "Челси" клублари ўзаро куч синашади. Парижликлар ярим финалда Хаби Алонсо бошчилигидаги "қироллик клуби"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга етиб келган бўлса, "аристократлар" Бразилиянинг "Флуминенсе" жамоасини 2:0 ҳисобида махв этган ҳолда, финалга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!