"Ливерпуль" Нуньес кетса, Бундеслига тўпурари билан музокараларни бошлайди!

CHERY AUTO

"Givemesport" нашрининг маълумотига кўра, "Ливерпуль" янги мавсум арафасида Франкфуртнинг "Айнтрахт" жамоасида ҳаракат қилаётган Ҳуго Экитикени олиб келиш масаласида дастлабки музокараларни бошлашга тайёргарлик кўрмоқда. Бироқ, бу трансфер амалга ошиши учун уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нуньес жамоани тарк этиши талаб этилади.

Tecno

Айни вақтда клуб бош мураббийи Арне Слотга катта маблағлар ажратиб, таркибни кучайтиришга рухсат берилган. Яқинда Флориан Вирцнинг "Байер"дан олиб келиниши бунга ёрқин мисол — бу трансфер Англия тарихидаги энг қиммат келишувлардан бирига айланиши мумкин.

Манбанинг маълум қилишича, клуб ва мухлислар Диогу Жотанинг ўтган ҳафтадаги автомашина ҳалокатида ҳаётдан кўз юмгани сабаб, қаттиқ қайғуда. Мана шундай оғир дамларда "Ливерпуль" Англия Премьер-лигасида ғолиб чиқиб, янги мавсумда янада кўпроқ совринларни ютиш орқали Жота хотирасини абадийлаштиришни мақсад қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!