
Расман! Искандар Шойқулов "Андижон"ни тарк этди
Ёзги трансфер пайтида “Андижон” жамоамизнинг таркибида ўзгаришлар юз бериши муқаррар.
Мавсум бошида клуб сафига қўшилган иқтидорли ўйинчи Искандар Шойқулов билан амалдаги шартнома икки томоннинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинди.
Бу ҳақида "Андижон" матбуот хизмати хабар берди.
Шойқулов биринчи даврада “Андижон” таркибида Суперлигада 12 та, Ўзбекистон Кубогида 2 та учрашувда майдонга тушди.
Клуб унинг кейинги фаолиятига омад тилади.
Фикрлар