
Тезкор! Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси "Персеполис" билан келишувга эришди
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов "Персеполис" билан келишувга эришди, дея хабар бермоқда форс нашррларидан бири "bartarinha ir".
Манбага кўра, футболчи ва "Персеполис" келишувга эришган. 28 ёшли ҳимоячи тез орада Эронга йўл олиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Алижоновнинг "шерлар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг охирига қадар мўлжалланган. У Суперлиганинг биринчи даврасида 13 та ўйинда иштирок этиб, 6 бора шерикларининг голига ассистентлик қилган.
Фикрлар