Жанубий Кореядаги турнирда яна бир олтин медални қўлга киритдик!

  • 12 июль, 15:12
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

 

Tecno

Корея Республикасининг Мужу шаҳрида ташкил этилаётган таэквондо WТ бўйича “WT Diamond Games” мусобақасининг иккинчи куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. Микст дастурида кечган беллашувларда ҳамюртларимиз 1 тадан олтин ва бронза медалларига эга чиқишди.

Диёрбек Тўхлибоев, Шуҳрат Салаев, Шаббона Абдувалиева ҳамда Светлана Осиповадан иборат асосий жамоамиз саралаш босқичларида Индонезия ва Мўғулистон, финалда эса Қозоғистон вакилларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Озодбек Мамадалеив, Ёдгор Жўрабоев, Севинч Ҳайдарова ва Озода Собиржоновадан иборат иккинчи жамоамиз эса Сингапур ва Корея Республикасини мағлуб этиб, ярим финалда Қозоғистонга имкониятни бой берди. Учинчи ўрин учун беллашувда Марокаш устидан қозонилган ғалаба ушбу жамоамизнинг ҳам шоҳсупага кўтарилишини таъминлади.

Шу тариқа, ҳамюртларимизнинг мусобақада қўлга киритган медаллари 2 та олтин ва 1 та бронзага етди. Эртага яккалик баҳсларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!