Ана холос! "Реал" супер юлдузидан ҳафсаласи пир бўлган

CHERY AUTO

"Реал"нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор энди "қироллик клуби"га керак эмас. Бу ҳақда Фичажес хабар бермоқда.

Tecno

Манбага ишонадиган бўлсак, Винисиус Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида суст ва қониқарсиз ўйнагани учун "Реал"нинг ҳафсаласи пир бўлганди. Шу муносабат билан "қаймоқранглилар" бразилиялик футболчини жорий трансферлар давридаёқ қўйиб юборишга тайёр. Уларни 150 миллион евролик таклиф қониқтириши айтилмоқда.

Бу мавсумда 25 ёшли Винисиус барча мусобақаларда 58 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 19 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ҳужумчининг "Реал" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!