
Ямал "Барселона" афсоналаридан рамзий жамоа тузди
"Барселона" қанот ҳужумчиси Ламин Ямал Каталония клуби афсоналарининг рамзий терма жамоасини тузди.
17 ёшли юлдуз версияси бўйича "Барса" афсоналари рамзий жамоаси қуйидагича:
Дарвозабон: Виктор Вальдес.
Ҳимоячилар: Хавер Маскерано, Жерар Пике, Карлес Пуьол.
Яримҳимоячилар: Андрес Инеста, Серхио Бускетс, Хави, Роналдиньо.
Ҳужумчилар: Лионель Месси, Луис Суарес, Неймар.
Ямал "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда вингер барча мусобақаларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 25 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 200 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар