Кетадигани ким? “Манчестер Сити” ўз ўйинчисига нарх белгилади

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг истеъдодли ёш ўйинчиларидан Жеймс МакЭйти билан хайрлашишга тайёрлигини билдирди.

Tecno

22 ёшли ярим ҳимоячи янги мавсумни бошқа клубда бошлаши кутиляпти.  Mail Sport нашрининг маълум қилишича, “Ноттингем Форест” англиялик футболчини ўз таркибига қўшиб олиш учун харажатга рози.

“Ўрмончилар” Жеймс учун 28,8 миллион евро бадал пули ва қўшимчасига муайян миқдорда бонуслар ажратишни таклиф қилди. “Шаҳарликлар” эса, МакЭйтини 46 миллион еврога баҳоламоқда.

“Манчестер Сити” тарбиялаган ўйинчини қўлга киритиш учун “Ноттингем Форест” Бундеслига вакили “Боруссия Дортмунд” билан рақобатлашишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!