
Шквирин "Андижон"да иш бошлади
Жорий мавсумнинг иккинчи қисмига пухта тайёрланишни режалаштирган “Андижон”нинг нафақат асосий таркибида, балки Максим Шацких бошчилигидаги мураббийлар штабида ҳам айрим ўзгаришлар юз бермоқда.
Жумладан, клуб матбуот хизматининг хабар беришича, “Андижон”да дарвозабонлар мураббийи сифатида Никита Шквирин иш бошлади. Бунгача клубда дарвозабонлар мураббийи вазифасида фаолият олиб борган Қобилжон Олимжонов “Андижон” U21 да ишини давом эттиради.
Маълумот учун, Никита Игорьевич Шквирин 1991 йилнинг 23 июнь куни Тошкентда таваллуд топган. У ўзбек футболи афсоналаридан бири Игорь Шквириннинг фарзанди бўлиб, футболчилик фаолияти мобайнида ОКМК ва “Қизилқум” клублари шарафини ҳимоя қилган.
Никита Игорьевич дарвозабонлар мураббийи вазифасида 2019-2022 йиллари Россиянинг “Химки” клуби академиясида фаолият олиб борган. 2022-2024 йиллари мобайнида “Пахтакор”да ишлаган. Бунгача эса Никита Шквирин “Рубин” клуби академиясида дарвозабонлар мураббийи ролида ишлаб келган.
Фикрлар